date
views 3 399

Сампаоли Аргентина терма жамоасидан кетишга рози бўлди

Сампаоли Аргентина терма жамоасидан кетишга рози бўлди
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли тез орада ўз лавозимини тарк этади.

Todomercadoweb нашри тарқатган хабарга кўра 58 ёшли мутахассис 2022 йилга қадар тузилган амалдаги шартномасини муддатидан аввал бекор қилгани учун Аргентина футбол федерациясидан 2 млн доллар товон пули олади ва шундан сўнг ўз жойини тарк этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сампаолининг ўрнини аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона эгаллашга ва ушбу лавозимда текинга ишлашга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сампаоли Аргентина терма жамоасидан кетишга рози бўлди