Суперлиганинг 17-турида «Қўқон-1912» клуби ўз майдонида АГМК футболчилари билан куч синашди. Майдон эгалари ушбу ўйинда катта устунлик қилишди ва ғалабани расмийлаштиришди.
Биринчи бўлим жуда шиддатли бошланди. Илк дақиқалардан майдон эгалари ҳужумга зўр беришди. Мурод Ҳолмуҳаммедов аввалига 28-дақиқада ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлимнинг охирида дубль қайд этиб қўйди. Иккинчи бўлимда олмалиқликлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишди. Аввалига бош ҳакам дарвозабон Павел Матьяшга сариқ карточка кўрсатган эди, бироқ тортишувга боргани учун унга яна сариқ карточка туҳфа қилиниб майдондан четлатиб юборилди. Шундан сўнг Суҳроб Бердиев ҳисобни йирик кўринишга олиб келди ва якуний ҳисобни таъминлади 3:0.
Pepsi Суперлига 17-тур
“Қўқон-1912” – АГМК – 3:0 (2:0)
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 27 (пен), 43 (пен), Суҳроб Бердиев – 72.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-63), 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов (11. Фирдавс Асадов-72), 17. Қувондиқ Рўзиев (55. Дарко Гожкович-66), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов.
АГМК: 33. Павел Матяш, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 11. Жасур Ҳасанов, 13. Лутфулла Тўраев, 15. Владимир Бубанья, 16. Милош Трифунович, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов (22. Абдумалик Абдуллаев-46), 23. Йован Жокич, 24. Жавлон Гусейнов, 71. Жамшид Ҳасанов (14. Зохир Пиримов-55), 72. Алишер Саматов (99. Низомиддин Зиявуддинов-69).
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Венгрия ҳукумати Украинага ноқонуний қурол етказиб беришнинг олдини олганини маълум қилди
Леонид Кучма: Россия билан урушмаслик учун Украина олдида икки йўл бор эди
Ҳанде Эрчел турк маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Лукашенко украиналик генераллар таслим бўлиш учун унга қўнғироқ қилишганини айтди
Исроил ҳужумидан кейин Эрон ҳарбий бюджетини 200 фоизга оширади
Юк машиналари ҳайдовчилари учун янги тартиб кучга кирди
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?