16:40 / 26.07.2018
4 179

Эктор Купер терма жамоамизга келадиган 22-мутахассис

Эктор Купер терма жамоамизга келадиган 22-мутахассис
Европанинг 20 асрдаги охирги энг яхши мураббийи деб топилган Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасининг умумий ҳисобдаги 22-мураббийи бўлади.
Эктор Куперга қадар Ўзбекистон терма жамоасида 21 мураббий ишлаган.

Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган мураббийлар рўйхати:

1. Рустам Акрамов (1992-1994)
2. Александр Иванков (1995)
3. Баҳодир Иброҳимов (1996)
4. Рустам Мирсодиқов (1997)
5. Убиражара да Сильва (Бразилия) (1997-1998)
6. Маҳмуд Раҳимов (1999)
7. Виктор Борисов (2000)
8. Павел Садирин (Россия) (2000)
9. Юрий Саркисян (2000)
10. Владимир Сальков (Россия) (2001)
11. Леонид Остроушко (Қозоғистон) (2001)
12. Равшан Ҳайдаров (2002-2004, 2005)
13. Юрген Гёде (Германия) (2005)
14. Роберт Хоугтон (Англия) (2005)
15. Валерий Непомняший (Россия) (2006)
16. Рауф Инилеев (2007-2008)
17. Миржалол Қосимов (2008-2010, 2012-2015)
18. Вадим Абрамов (2010-2012)
19. Самвел Бабаян (2015-2017)
20. Рўзиқул Бердиев (2017 вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи)
21. Темур Кападзе (2018 вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи)
22. Эктор Купер (Аргентина) 2018-...

Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасида ишлайдиган умумий ҳисобдаги йигирма иккинчи, хорижлик саккизинчи ва жанубий америкалик иккинчи мутахассис бўлади. Бунга қадар 7 нафар хорижлик мураббийлар терма жамоамизда ишлашган. Эктор Купер терма жамоамизга келадиган "кучли-бешлик" ёки европанинг нуфузли турнирларида совриндор бўлган илк номдор мутахассис саналади.

УЕФА талқини бўйича Эктор Купер 2000 йил Европанинг энг яхши мураббийи деб топилган.


Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер терма жамоамизга келадиган 22-мутахассис