17:18 / 01.08.2018
2 677

Йерри Мина: "Ҳар куни 50 евродан Месси ва Суаресга ютқазар эдим"

Йерри Мина: "Ҳар куни 50 евродан Месси ва Суаресга ютқазар эдим"
«Барселона» клуби ҳимоячиси Йерри Мина ўтган мавсум ўйин амалиётига эга бўлмагани учун ўзини ёмон ҳис қилгани ҳақида гапириб ўтди.

«Мен ёмон нарсалар ҳақида ўйладим. Ўйладимки, ҳаммаси тамом бўлди. Шу даражада ёмон эдики, Коутиньо ва Паулиньо менга далда беришди. Улар менга ҳаммаси яхши бўлишини айтиб кўнглимни кўтаришга ҳаракат қилишди.

Албатта, тушуниб турибман, менинг чизиғимда ажойиб футболчилар йиғилишган, аммо мен бор йўғи бир дақиқагина ўйин амалиётини бўлса ҳам ўзимни кўрсатишга интилар эдим. Бунинг ҳам иложи бўлмади.

Майдонга тушган бир неча дақиқалар ёмон ўйин бўлди. Қўлимдан ҳеч нарса келмас эди. Нимадир ўхшамагандек туюларди менга. Мен ҳатто машғулотларда яхши пас бера олмас эдим.

Жамоага эндигина келганимда яхши муносабатни йўлга қўйиш учун Месси ва Суарес билан гаров ўйнадик. Гаровнинг шарти шундаки: машғулот пайтида ким жарима тўпини зўр тепса, ўша ғолиб. Бироқ мен ҳар куни 50 евродан ютқазар эдим.

Мен уларнинг тўпни истаган томонга тепишини кўриб кулар эдим. Ҳар иккиси ҳам буюк футболчи ва сеҳргар.

Олдинда нима кутаётганини билмадим, лекин мен сокинман. Мен 23 ёшдаман ва ҳали узоқ муддат футбол ўйнай оламан», - дейди Мина.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Йерри Мина: "Ҳар куни 50 евродан Месси ва Суаресга ютқазар эдим"