22:59 / 01.08.2018
3 208

«АГМК» ўз майдонида «Қизилқум»ни 3:0 ҳисобида енгди

«АГМК» ўз майдонида «Қизилқум»ни 3:0 ҳисобида енгди
Pepsi Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "АГМК" – "Қизилқум" учрашуви ўз ниҳоясига етди. ОКМК стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

14-дақиқада Зафар Полвонов мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 31-дақиқада Жасур Ҳасанов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлим ўрталарига келиб, Жамшид Ҳасанов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, АГМК очколарини 23тага етказиб олган олди ва “Қизилқум” билан орадаги фарқни уч очкога етказди.

Pepsi Суперлига, 20-тур

АГМК - "Қизилқум" 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар:
1:0 – 14 Полвонов, 2:0 – 31 Ҳасанов, 3:0 – 68 Ҳасанов.

АГМК: 12. Роман Абдулов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Азамат Исроилов, 8. Музаффар Музаффаров (21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 70), 9. Зафар Полвонов, 11. Жасур Ҳасанов, 13. Лутфулла Тўраев (70. Ойбек Қиличев, 83), 14. Зоҳир Пиримов (71. Жамшид Ҳасанов, 58), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Косминин, 23. Йован Жокич.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 11. Дониёр Усмонов (10. Алишер Саноев, 87), 14. Файзулла Қамбаров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 50. Элдор Бойматов (17. Артур Геворкян, 65), 84. Неманья Йованович (18. Самандар Шодмонов, 76), 88. Иван Нагаев, 91. Салим Мустафоев.

Огоҳлантиришлар: Мустафоев 33, Жўраев 35.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «АГМК» ўз майдонида «Қизилқум»ни 3:0 ҳисобида енгди