23:29 / 01.08.2018
3 324

«Пахтакор» Тошкент дербисида «Локомотив» билан дуранг ўйнади

«Пахтакор» Тошкент дербисида «Локомотив» билан дуранг ўйнади
Pepsi Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Локомотив" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган пойтахт дербисида дуранг натижа қайд этилди.

Биринчи бўлим сўнггида Тиаго Безерра Козакнинг узатмасидан боши билан дарвозани аниқ нишонга олди. Барчаси мезбонларнинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда Ҳусниддин Ғофуров сўнгги дақиқаларда мувозанатни тиклашга эришди.

"Пахтакор" 43 очко билан турнир жадвалини бошқариб турибди, "Локомотив" эса (36) “Бунёдкор” билан бир хил очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни бўлишиб турибди.

Pepsi Суперлига, 20-тур

"Пахтакор" – "Локомотив" 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар:
Тиаго Безерра 45, - 1:0 (Владимир Козак), Ҳусниддин Ғофуров 87, - 1:1.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Азим Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов (Жасурбек Яхшибоев, 76), Драган Черан, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш (Баҳром Абдураҳимов, 82)

"Локомотив": Игнатий Нестеров (с) Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Сардор Рашидов, 66), Сардор Мирзаев (Санжар Шоаҳмедов, 59), Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов (Ҳусниддин Ғофуров, 71), Игорь Йелич.

Огоҳлантиришлар: Исмоилов 25, Суюнов 72, Абдуллаев 90.

Ҳакамлар: Алиризо Фағони, Муҳаммадризо Мансури, Ризо Суҳандон, Жасур Мухторов.
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Маъмур Саидқосимов

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» Тошкент дербисида «Локомотив» билан дуранг ўйнади