00:15 / 02.08.2018
3 631

Андрей Фёдоров: "Ўйин нафақат мухлисларга, балки мураббийларга ҳам ёқди"

Андрей Фёдоров: "Ўйин нафақат мухлисларга, балки мураббийларга ҳам ёқди"
Суперлига 20-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "темирйўлчилар" устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қизиқ ўтди. Мураббийлар учун ҳам баҳс қизиқ бўлди. Аввалги ўйинда ҳам харакатер кўрсата олгандик. Ўйиндан олдин ютқазмаслигимизга ишонгандик. Ҳисоб адолатдан бўлди. Йигитларга бугун намойиш этган ўйинлари учун миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Бугун ҳар икки жамоа ҳам футбол ўйнашни истаб майдонга тушди. Учрашув нафақат мухлисларга, балки мураббийларга ҳам ёқди дея оламан", - деди мураббий.

"Локомотив" сафидан Садриддин Абдуллаев учрашувдан кейинги матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун чиройли ўйин бўлди. Чемпионатнинг қизиқ палласи бошланмоқда. Ҳали барчаси олдинда деб ўйлайман. Энди медаллар учун кураш бошланади", - деди Садриддин.

Фёдоров: "Анзур Исмоиловнинг жароҳати жиддийми? Унинг елкаси чиқиб кетганди. Шифокорлар барчаси жойида эканлигини айтишди.

Погребняк нима учун ўйнамаяпти? У жамоага кўникиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. У ҳавога, "чилла"га мослашиб олиши лозим. Умид қиламизки, у кўникиб кетганидан сўнг майдонга туша олади".

Садриддин Абдуллаев: "Пахтакор" менинг юрагимда. Чунки, бу ерда тарбияланганман. Ушбу жамоага ҳурматим баланд. Аммо, бу футбол. Натижа учун ўйнаймиз. Олтита жамоанинг барчасида чемпионлик учун имконият бўлади.

"Навбаҳор"да қийинми? Ҳозир нимадир айтадиган бўлсам баҳона бўлиб қолади. Яхшиси борамиз ва уларни мағлубиятга учратамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Фёдоров: "Ўйин нафақат мухлисларга, балки мураббийларга ҳам ёқди"