Ўзбекистон олимпия терма жамоаси халқаро мусобақани дуранг билан бошлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси халқаро мусобақани дуранг билан бошлади
1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро мусобақада ўз иштирокини бошлади.

Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли, Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб борди.

Турнирнинг дастлабки баҳсида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Уммон билан беллашди ва 0:0 ҳисобидаги дуранг натижани қайд қилди.

Халқаро мусобақа, Вьетнам
3 август
Ўзбекистон – Уммон - 0:0

5 август
14:30 Ўзбекистон – Фаластин

7 август
17:30 Вьетнам – Ўзбекистон
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар