13:44 / 19.08.2018
3 930

Емельяненко рақибини мағлуб эта олмади ва шифохонага ётқизилди

Емельяненко рақибини мағлуб эта олмади ва шифохонага ётқизилди
Россиялик жангчи Александр Емельяненко ва америкалик Тони Жонсон ўртасидаги кечган жанг дуранг билан якунланди. Бу тўқнашув Москвада WFCA (World Fighting Championship Akhmat) промоушени доирасида ўтказилган 50-турнирда бўлиб ўтди.

Уч раунд якунларига кўра, ҳакамлар – 29:28 (Жонсон), 29:29, 29:29 ҳисобларини қайд этишиб, дуранг ҳисоблашди.

Жангдан сўнг 37 ёшли спортчига тиббий ёрдам кўрсатилиб, "тез тиббий ёрдам" машинасида шифохонага жўнатилди. Маълум бўлишича, у юзидан жиддий жароҳат олганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Емельяненко 2016 йил қамоқдан чиққанидан сўнг 6 жанг ўтказиб, уларнинг бештасида ғалаба қозонган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Емельяненко рақибини мағлуб эта олмади ва шифохонага ётқизилди