22:27 / 06.09.2018
3 375

Эктор Купер дуранг билан бошлади ёхуд Ўзбекистон – Сурия 1:1

Эктор Купер дуранг билан бошлади ёхуд Ўзбекистон – Сурия 1:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигидаги илк ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Вакилларимиз Сурия миллий терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, жамоалар муроса кўчасини танлашди.

Шуни айтиб ўтишимиз керакки, бугун Игнатий Нестеров бугун ўзининг 100-юбилей ўйинида майдонга тушмоқда. Унга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг махсус совғаси топширилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўйинда яққол устун жамоа бўлмади. Йигитлар янги мураббийнинг ўйин услубига эндигина кўника бошлаётганликлари кўзга ташланди. Тўпни етказиб беришдаги хатолар юзага келгани табиий ҳолат.

Рақибларимиз ҳам анчагина дадил ҳаракатландилар ва Нестеровни тез-тез узоқдан йўлланган зарбалар билан текшириб турдилар.

Шундай бўлсада, фақат 63-дақиқага келиб биз гол кўрдик. Суриялик ҳимоячи тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам пенальти белгиланди ва Марат Бикмаев 11 метрлик нуқтадан рақиб побсонини доғда қолдирди – 1:0.

Кейинчалик 78-дақиқага келиб Омар Ал Сома ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйинга қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида эса Мирзаевда ўта қулай вазият юзага келганди, бироқ у яқин масофадан деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади.

Шу тариқа, Эктор Купернинг дебюти дуранг билан якунланди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Сурия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:
1:0 – 64 пенальти Марат Бикмаев, 1:1 – 78 Омар Ал Сома.

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 8.Жавлон Иброҳимов (18.Сардор Собирхўжаев, 46), 16.Отабек Шукуров, 27.Сардор Рашидов (14.Элдор Шомуродов, 76), 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 68), 6.Ҳусниддин Ғофуров (26.Санъат Шихов, 68), 28.Иван Нагаев (15.Сардор Мирзаев, 55)

Сурия: 1.Иброҳим Алма, 3.Нодим Сабоғ, 15.Абдул Малик Аланизан, 4.Жиҳод Ал Баоур, 5.Омро Ал Мидани, 8.Маҳмуд Ал Мавас, 9.Омар Ал Сома, 11.Осама Омари (7.Аиас Осман, 83), 14.Тамир Хож Муҳаммад, 10.Муҳаммад Усмон, 21.Фаҳад Юсуф

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер дуранг билан бошлади ёхуд Ўзбекистон – Сурия 1:1