14:23 / 13.09.2018
3 361

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров 20 октябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, шу куни ҳамюртимизга Америка Қўшма Штатлари боксчиси Уилберт Лопес рақиблик қилади.

Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача профессионал рингда 5та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 2тасида нокаут эвазига рақибларини мағлуб этган.

Лопеснинг тажрибаси эса бу борада бироз кўпроқ. У профессионал рингда 34та жанг ўтказиб, уларнинг 23тасида ғалаба қозонган. 15тасида рақибларини нокаутга учратган. 9та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган. 1та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди