22:11 / 13.09.2018
3 542

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Насаф» билан дуранг ўйнади

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Насаф» билан дуранг ўйнади
Суперлига 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Ўйин дебютида меҳмонлар олдинга чиқиб олишлари мумкин эди, бироқ Бобур Давлатов пенальтидан дарвозани ишғол қилолмади.

Иккинчи бўлимни икки жамоа ҳам фаол бошлашди. 63-дақиқада Жавоҳир Сиддиқов жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп вақт ўтмай Бобир Абдуҳолиқов мувозанатни тиклашга эришди.

Шу билан ўйин сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади. Ушбу ўйинни матнли трансляцияси билан ушбу ҳаволада танишинг.

Суперлига 23-тур

"Қўқон-1912" - "Насаф" 1:1 (0:0, 1:1)

Гол:
1:0 - 63 Сиддиқов, 1:1 - 70 Абдуҳолиқов.

"Қўқон-1912": 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёсжон Комилов, 10.Жавоҳир Сиддиқов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 19.Суҳроб Бердиев (96.Муҳаммаданас Ҳасанов, 84), 23.Александр Мерзляков (с), 55.Дарко Гожкович, 65.Марко Милич, 70.Жасурбек Ҳакимов (4.Баҳодир Акрамов, 87), 79.Иқболжон Маликжонов (9.Носирбек Отқўзиев, 84).

"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Амиржон Сафаров, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов (27.Ислом Рашидхонов, 81), 31.Сайдулло Раҳматов, (15.Дилшод Саитов, 72) 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Абдуллаев (24), Нарзуллаев (35), Маликжонов (77), Комилов (84).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Қўқон-1912» ўз майдонида «Насаф» билан дуранг ўйнади