
«Челси» клубининг бош мураббийи Маурицио Сарри Англия чемпионати 5-турида «Кардифф» устидан қозонилган ғалабадан сўнг мусобақадаги рақобатчилари ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Биз яна ҳам кучли бўлишимиз мумкин. Менинг мақсадим – «Челси» клубини Англиядаги энг кучли жамоа қилиш. Менинг фикримча, ҳозирда «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клублари биздан кучли», - дейди Сарри ўйиндан кейин.
Премьер-лиганинг илк 5 туридан сўнг «Челси» максимал 15 очко жамғаришган ва «Ливерпуль» клуби билан пешқадамлик қилмоқда. Уларнинг ортида 13 очко билан «Манчестер Сити» клуби таъқиб қилмоқда.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар