«Фюри талаб қилди, мен рози бўлдим»: Жошуа жанг постеридаги баҳсли ҳолат сирини очди

«Фюри талаб қилди, мен рози бўлдим»: Жошуа жанг постеридаги баҳсли ҳолат сирини очди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тайсон Фюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг постерида кимнинг исми биринчи ёзилиши борасида тортишувлар давом этмоқда.
  • Энтони Жошуанинг сўзларига кўра, жанг бекор бўлмаслиги учун у Фюрининг исмини биринчи ёзишга рози бўлган.
  • Тайсон Фюри эса Жошуани ёлғон гапирганликда ва жангдан қочишга уринганликда айблади.
  • Ушбу узоқ кутилган жанг 11 декабр куни Кардиффда бўлиб ўтади.

Супер оғир вазн тоифасида йилнинг энг кутилган тўқнашуви — Тайсон Фюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг атрофида психологик уруш авжига чиқди. Британиялик собиқ чемпион Энтони Жошуа расмий анонсда нега Фюрининг исми биринчи қўйилганига изоҳ берди, Тайсон эса бунга дарҳол жавоб қайтарди.

Британия дербиси олдидан боксчилар ўртасидаги тортишувлар ҳатто расмий постердаги исмлар кетма-кетлиги устида ҳам давом этмоқда.

«Жанг бекор бўлмасин деб рози бўлдим» — Жошуанинг изоҳи

Энтони Жошуанинг сўзларига кўра, рақиб томон шартнома имзоланиши учун айнан «Фюри» номи биринчи кўрсатилишини қатъий талаб қилган:

«Мендан: «Фюрининг исми биринчи ёзилишига қарши эмасмисан? Чунки агар шундай бўлмаса, у шартномани имзолашга тайёр эмас», деб сўрашди. Мен эса: «Бу жанг яна барбод бўлишини истамайман», деб жавоб бердим», — деди Жошуа.

Шу тариқа, Эйжей мухлислар йиллар давомида кутган жанг ташкил этилиши учун ўз амбицияларини бир четга суриб, рақибининг шартига кўнганини маълум қилди.

«Ёлғон! Кичик қизлардек йиғладингиз» — Фюридан кескин жавоб

«Лўлилар қироли» лақабли Тайсон Фюри Жошуанинг бу баёнотини одатдагидек кескин ва кинояли тарзда рад этди:

«Ёлғон! Саҳна ортида сизлар кичик қизлардек: «Менга бу керак, менга у керак», деб йиғладингиз. Бу жангдан қочиш учун қўлингиздан келган барча ишни қилдингиз. Барча мумкин бўлган баҳоналардан фойдаланишга уриндингиз», — дея муносабат билдирди Фюри.

Маълумот ўрнида, узоқ кутилган тарихий баҳс 11 декабрь куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар