Дастлабки дақиқада ҳар икки жамоа биттадан хавфли вазиятга эга бўлишди. 9-дақиқада қўқонликлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жавоҳир Сидиқовнинг зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 22-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов томонидан йўлланган зарбани АГМК дарвозабони аранг қайтарди. 30-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг кутилмаганда берган зарбасидан кейин рақиб посбони қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 41-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Музаффар Музаффаровнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозамиздан ўрин олди. 43-дақиқада олмалиқлар иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди.
59-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлди. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 65-дақиқада Баҳодир Акрамовнинг боши билан берган зарбасини Абдулов қайтарди. 70-дақиқада «Қўқон-1912» ҳисобни тенглаштиришди. Суҳроб Бердиевнинг кучли зарбасидан кейин рақиб дарвозаси ишғол этилди.
87-дақиқада захирадан майдонга тушган Азамат Исроилов иккинчи бор қўқонликларни ранжитди.
Суперлига 25-тур
«Қўқон-1912» – АГМК – 1:2 (0:1)
Голлар: Суҳроб Бердиев – 70. - Музаффар Музаффаров – 41, Азамат Исроилов – 87.
«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 9. Носир Отақўзиев (5. Ғиёс Комилов – 46), 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Говкович (4. Баҳодир Акрамов -62), 65. Марко Милич, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов (70. Жасур Ҳакимов – 54).
АГМК: 12. Роман Абдулов, 8. Музаффар Музаффаров, 9. Зафар Полвонов (22. Абдумалик Абдуллаев – 78), 10. Шоҳназар Норбеков (11. Жасур Ҳасанов – 65), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич, 24. Жавлон Гусейнов, 70. Ойбек Қиличев, 71. Жамшид Ҳасанов (6. Азамат Исроилов – 84), 72. Алишер Саматов.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Холмуҳаммедовнинг жаримадан урган голи эвазига "Қўқон 1912" "Насаф"ни мағлуб этди

"АГМК" клуби "Қўқон-1912" дарвозасига 7 та гол урди, Полвоновдан пента-трик!

«Пахтакор» «Қўқон-1912»ни йирик ҳисобда енгиб финалчига айланди

«Қўқон-1912» сафарда «Суғдиёна» билан дуранг ўйнади

«Металлург» тезкор гол эвазига «Қўқон-1912»ни мағлуб этди (видео)

«Қўқон-1912» ўз майдонида «Машъал»га имкониятни бой берди