20:44 / 09.10.2018
5 488

Хабиб Нурмагомедовга тайинланиши мумкин бўлган жазо маълум қилинди

Хабиб Нурмагомедовга тайинланиши мумкин бўлган жазо маълум қилинди
Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) президенти Дэйна Уайт россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан жангдан кейинги воқеа учун тахминан 250 минг долларлик жарима билан жазоланиши мумкинлигини айтди.

Уайтнинг фикрича, воқеани тафтиш қилаётган Невада штати атлетика комиссияси россияликнинг 2 млн доллар миқдоридаги гонорарини аввал айтилгандек ушламайди.

UFC президентининг таъкидлашича, Нурмагомедов чемпионлик камарини аниқ сақлаб қолади, бироқ у 4 ойдан 6 ойгача АҚШдаги жанглардан четлатилиши мумкин.

7 октябрда Нурмагомедов Макгрегор билан жангда рақибини 4-раундда бўғиш усули билан мағлуб этган ва UFC чемпионлик унвонини ҳимоя қила олган. Жанг якунланиши билан россиялик рингдан ташқарида Макгрегор жамоаси аъзоларидан бири билан муштлашиб кетган. Бу орада рингда Макгрегор ва Нурмагомедов жамоаси аъзолари орасида муштлашув юз берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)