Суперлигага ким чиқади? "Андижон", "Машъал", "Сурхон" ёки "Истиқлол", балки "Динамо"?

  • 13-10-2018, 11:30
  • 562
  • Спорт
  • Суперлигага ким чиқади? "Андижон", "Машъал", "Сурхон" ёки "Истиқлол", балки "Динамо"?
    2019 йил қуйи лигадан элит лигага тўғридан-тўғри чиқадиган жамоа номини билишимизга ҳам оз қолди. Яна 6та турдан сўнг ПРО Лига ғолибига ойдинлик киритамиз.

    Ҳозирча бу ердаги кураш жуда ҳам қизғин кечаяпти. Очколар деярли бир хилда. "Сурхон", "Машъал" ҳамда "Андижон" биринчи ўрин учун кураш олиб бораётган бир паллада, анча ортда қолиб кетган "Истиқлол", юқоридаги триони кўплаб очколарни йўқотишидан унумли фойдаланиб қолди. Ҳозир улар 48 очко билан тўплар нисбатига кўрагина учинчи ўринда турибдилар. Бу тўртлик кейинги 6та тур давомида ўзаро ўйнашларини инобатга олсак, интрига ҳали давом этишини башорат қилишимиз мумкин.

    Тақвимнинг қолган қисми "Сурхон" ва "Истиқлол" учун қулайроқ. Уларни 2 та жиддий ўйин кутиб турибди. Шулардан бири ўз уйларида, бири сафарда бўлади. "Машъал" ва "Андижон" эса 3та жиддий рақиб билан тўқнаш келадилар. "Андижон"га бироз осонроқ бўлади. 2 таси билан уйда ўйнайди. "Машъал" эса аксинча қийин 6 очкони Фарғона ва Сурхондарёда ютиб олиши лозим бўлади.

    Бу ўйинларда мураббийлар катта планга чиқадилар. Қай бир мураббий жамоани ўйинга жиддий тайёрлай олса маррага биринчи бўлиб етиб келиши аниқ. Агар ПФЛ ўз принципига содиқ қолса! Ҳамма гап шу ерда. ПФЛ ва ЎФА томондан урчиётган гап сўзлардан кейин "Машъал" ва "Истиқлол" жамоалари ўйга тушдилар. Агар Самарқанд ва Андижонга катта футбол қайтариш нияти ростдан амалга ошса, "Машъал"ни йил бўйи қийналиб турнир жадвалида юқори ўринни эгаллаши бир пул бўлади. Пойтахтга учта жамоа ортиқчалик қилаётган бир пайтда, Фарғона вилоятига ҳам учта жамоа сиғмаса керак, бу эса "Цементчи"нинг тақдири "Истиқлол"га ҳам тушишидан далолат. Балки "Динамо" кучлилар лигасига қайтар, гарчанд тўртликка кирмасада. Чунки йил бошида улар мағлублар қаторида бўлмасаларда кучлилар сафини тарк этган эдилар.

    Шунинг учун ҳам ПФЛ ўз принципида қаттиқ туриши керак ва регламентга амал қилиши лозим. Агар бу йил ҳам регламентга амал қилинмаса, келаси йили бирон клуб Про Лигага қизиқиш билдирмаслиги мумкин.

    Шахсан бизга бу йилги ПРО Лига жуда ёқаяпти.

    ПРО Лига 26-турдан кейинги ҳолат
    Қуйида Суперлига ҳаракатида бўлган жамоаларнинг кейинги ўйинларининг тақвимини тақдим қиламан.

    «Андижон» жамоасининг қолган ўйинлари
    «Андижон» - «Орол»
    «Шўртан» - «Андижон»
    «Андижон» - «Сурхон»
    «Хоразм» - «Андижон»
    «Андижон» - «Истиқлол»
    «Машъал» - «Андижон»

    «Машъал» жамоасининг қолган ўйинлари
    «Сурхон» - «Машъал»
    «Истиқлол» - «Машъал»
    «Машъал» - «Хоразм»
    «Машъал» - «Динамо»
    «Норин» - «Машъал»
    «Машъал» - «Андижон»

    «Сурхон» жамоасининг қолган ўйинлари
    «Сурхон» - «Машъал»
    «Динамо» - «Сурхон»
    «Сурхон» - «Норин»
    «Андижон» - «Сурхон»
    «Сурхон» - «Орол»
    «Шўртан» - «Сурхон»

    «Истиқлол» жамоасининг қолган ўйинлари
    «Хоразм» - «Истиқлол»
    «Истиқлол» - «Машъал»
    «Динамо» - «Истиқлол»
    «Истиқлол» - «Норин»
    «Андижон» - «Истиқлол»
    «Истиқлол» - «Орол»

    » » Суперлигага ким чиқади? "Андижон", "Машъал", "Сурхон" ёки "Истиқлол", балки "Динамо"?