Профессионал боксда - 58,96 кг вазн тоифасида рингга чиқаётган Элнур Абдураимовнинг иккинчи жанги америкалик Жованни Гонсалесга қарши бўлиб ўтади. Бу ҳақда спортчининг вакили «Халқ сўзи»га маълум қилган.
Олдинроқ Абдураимовнинг иккинчи рақиби асли аргентиналик бўлган Хосе Салинас бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо жанг бўлиб ўтишига икки кун қолганида, Салинас бу жангда иштирок этишдан бош тортган. Ҳозирча унинг нима сабабдан бу жангга чиқмагани борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Шундан сўнг Абдураимовнинг мураббийлари тезда бошқа рақиблар билан алоқага чиққан ва Жованни Гонсалес билан келишувга эришилган. 18 октябр (Тошкент вақти билан 19 октябр) куни бўлиб ўтадиган жангда Элнурга айнан Жованни рақиблик қилади. Жанг АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳрида жойлашган Fantasy Springs Casino саройида бўлиб ўтади.
Маълумот учун Жованни профессионал боксда 7 жанг ўтказиб, 5та ғалаба (5та нокаут) ва 2та мағлубият қайд этган.
Элнур Абдураимов эса профессионал боксдаги дебют жангида америкалик Арон Жамил Холлисни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб ғалаба қозонган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади