17:44 / 01.11.2018
4 465

Ҳасанбой Дўсматов ҳақида фильм суратга олинди

Ҳасанбой Дўсматов ҳақида фильм суратга олинди
“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудиясида “Ҳасанбой Дўсматов” номли икки қисмли ҳужжатли фильм суратга олинди.

31 октябрь куни Алишер Навоий номли киносаройда янги фильмнинг катта экрандаги илк намойиши ўтказилди.

Фильмда боксчи Ҳасанбой Дўсматовнинг Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI ёзги олимпиададаги ғалабаси ҳақида ҳикоя қилинади.

Премьерада янги асарни суратга олишдан мақсад ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортнинг инсон ҳаётидаги ўрнини кўрсатиб беришдан иборатлиги айтиб ўтилди.

Фильм режиссёри Раиса Ролдугина, сценарий муаллифи Дилфуза Турдибоева, оператор Беҳзод Қодиров.

Ҳасанбой Дўсматов 2016 йили Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги олимпия ўйинлари, 2015, 2017 йилги Осиё чемпионати, 2013 йилги жаҳон ёзги универсиадаси ғолиби саналади. Шунингдек, у 2017 йилда Ҳамбургда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионати ва Жакартада ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматов ҳақида фильм суратга олинди