10:20 / 13.11.2018
3 100

Саррининг рекорди: «Челси» кетма-кет 18 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти

Саррининг рекорди: «Челси» кетма-кет 18 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти
Англия премер лигасининг 12-турида Лондоннинг «Челси» клуби ўз майдонида «Эвертон» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

«Челси» айни дамда 28 очко (8 та ўйинда ғалаба қозониб, 4 та ўйинда дуранг ўйнади) билан АПЛ мусобақа жадвалида учинчи ўриндан ўрин олган. Сарри шогирдлари жорий мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олганда 18 та ўйин ўтказиб, 14 ғалабага эришди ва 4 ўйинда дуранг қайд этди.

Жамоа устози Маурицио Сарри АПЛ тарихидаги энг омадли мураббийга айланди. Бирорта мураббий Сарри каби ўзининг дебют мавсумида дастлабки 12 турда бундай натижа қайд эта олмаганди. Сарри олдинроқ Фрэнк Кларк сингари 11 та мағлубиятсиз ўйин натижасини қайд этиб, рекордни такрорлаганди.

Жамоа сўнгги бор 5 август санасида Англия Суперкубоги доирасида «Манчестер Сити»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саррининг рекорди: «Челси» кетма-кет 18 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти