Ўзбек футболчилари жаҳоннинг энг кучли клубларида ўйнашга ҳаракат қилишмайди. Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб келаётган «Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе ана шундай хулосага келган.
Унинг айтишича, Ўзбекистондаги футболчиларнинг техникаси жуда яхши, аммо улар негадир кучли клубларда ўйнаш ҳақида орзу қилишмайди, Осиёдаги жамоалар билангина чегараланиб қолишган.
«Бизнинг (грузиялик) футболчилар дунёнинг энг яхши жамоаларида ўйнашга ҳаракат қилишади, сизларникилар эса Хитой, Корея, Амирликлар ҳақида орзу қилишади. Нега бундайлигини билмайман. Бу нотўғри», деди Арвеладзе Kun.uz’га берган интервьюсида.
У шу билан бирга ўзбек футболидаги кўплаб ижобий ўзгаришларни қайд этди. Унинг фикрича, бу ушбу спорт тури ривожига ҳисса қўшаётган инсонлар туфайлидир.
«Грузияда Ўзбекистондагичалик каби футболни севадиган, ўйнай оладиган, уни ривожлантиришни истайдиган кишилар йўқ. Бундай инсонлар ҳар жойда ҳам топилавермайди. Бундай инсонлар борлиги сизларнинг бойлигингиз. Мен Грузияда ҳам ана шундай кишилар кўплаб бўлишини истардим. Аммо афсуски, ундай кишилар бизда йўқ. Бўлса ҳам, футболга ҳисса қўшишмайди», – деди «Пахтакор» мураббийи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди