21:25 / 20.12.2018
4 404

Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги раис сайланди

Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги раис сайланди
Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар ташкилотга янги раис сайлаб олишдан иборат эди. Шуни инобатга олган ҳолда федерация раҳбарлигига Азиз Камилов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари тақдим этилган номзодни қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа Азиз Камилов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг янги раиси лавозимига сайланди. Жамшид Насриддинов эса федерация бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.

Конференция давомида сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов янги раҳбарият олдига мамлакатимизда дзюдо оммавийлигини ошириш, Токио Олимпиадасида делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим этиш вазифасини қўйди.

Ўз навбатида бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси томонидан етарли шарт-шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги раис сайланди