18:06 / 29.12.2018
2 861

“Йилнинг энг истиқболли боксчиси” унвони Теофимо Лопесга насиб қилди

“Йилнинг энг истиқболли боксчиси” унвони Теофимо Лопесга насиб қилди
Боксга ихтисослашган "The Ring" журнали 29 декабрь куни “Йилнинг энг истиқболли боксчиси” номини эълон қилди. Мазкур номинацияда америкалик Теофимо Лопес ғолибликни қўлга киритди.

Мазкур номинацияда ўзбекистонлик супер ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев ҳам даъвогарлар қаторига киритилган эди. Аммо якунда Лопес 2018 йилнинг энг умидли боксчиси унвонига муносиб кўрилди.

Аҳмадалиев ва Лопесдан ташқари “Йилнинг энг истиқболли боксчиси” бўлиш учун ярим оғир вазн тоифаси вакили Жошуа Буатси, ярим ўрта вазн тоифаси вакили Жерон Эннис ва ўта оғир вазн тоифаси вакили Филип Хргович ҳам даъвогарлик қилганди.

Муроджон Аҳмадалиев сўнгги марта 24 ноябрь куни америкалик Айзек Саратега қарши жанг ўтказиб, 9-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган ва ўзининг WBA InterСontinental камарини ҳимоя қилганди. Ноябрь ойи якунларига кўра, у супер ярим енгил вазн тоифасининг WBA рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Йилнинг энг истиқболли боксчиси” унвони Теофимо Лопесга насиб қилди