
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг инстаграмдаги ўқувчилари сони 150 миллионга етди. 33 ёшли португалиялик бу маррани забт этган илк инсон бўлди.

Роналду – ўқувчилари сони бўйича инстаграм пешқадами. Иккинчи ва учинчи ўринларда поп-ижрочилар Селена Гомес (144,5 миллион) ва Ариана Гранде (141,3 миллион) бормоқда.
Роналдудан ташқари, 100 миллиондан ортиқ ўқувчига эга спортчилар - «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар (108,9 миллион) ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (105,1 миллион). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар