08:50 / 03.01.2019
2 598

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Ньюкасл»ни мағлуб этди

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Ньюкасл»ни мағлуб этди
Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Ньюкасл» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Сент-Жеймс Парк»да кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 64-дақиқасида манкунианлар стандарт вазиятни голга айлантиришди, Маркус Рэшфорднинг жаримадан берган зарбасини дарвозабон қўлидан чиқариб юборди ва Ромелу Лукаку уни бўш дарвозага жойлаб ҳисобни очди.

80-дақиқада Рэшфорд ўзи бошлаган қарши ҳужумни муваффақиятли якунлаб ҳисобни оширди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади. Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» Сульшер бошчилигидаги кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритган ҳолда, очколарини 38тага етказиб олди.

Параллел кечган баҳсда «Борнмут» голларга бой бўлган ўйинда «Уотфорд» билан дуранг қайд этди.
АПЛ, 21-тур
Ньюкасл – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 – 64 Лукаку, 0:2 – 80 Рэшфорд.

Ньюкасл – Дубравка, Ласселс, Дамметт, Йедлин, Шер (Муто, 81), Атсу, Ритчи, Хэйден, Диаме (Шелви, 53), Перес (Кенеди, 69), Рондон.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу, Валенсия, Джонс, Эррера, Матич, Погба, Мата (Санчес, 63), Марсьяль (Лукаку, 63), Рэшфорд (Лингард, 87).
Огоҳлантиришлар: Ласселс (28), Линделеф (46), Шоу (75).

Борнмут – Уотфорд 3:3 (3:3, 0:0)
Голлар:
0:1 – 14 Дини, 0:2 – 27 Дини, 1:2 – 34 Аке, 2:2 – 37 Уилсон, 2:3 – 38 Сема, 3:3 – 40 Фрэйзер.

Борнмут – Бегович, Аке, Дэниэлс, Кук, Лерма, Гослинг, Станислас, Брукс, Фрэйзер (Муссе, 82), Кинг, Уилсон (Айб, 81).
Уотфорд – Фостер, Холебас, Кэткарт, Мариаппа, Фемения, Сема (Хьюз, 71), Перейра, Дукуре (Клеверли, 56), Капу, Деулофеу (Саксесс, 90), Дини.
Огоҳлантиришлар: Дукуре (29), Дини (33), Капу (50), Гослинг (60), Холебас (89).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» сафарда «Ньюкасл»ни мағлуб этди