Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида Ўзбекистон МТЖ - Уммон МТЖ ўйини (2:1) якунига етгандан сўнг рақиб жамоа бош мураббийи Пим Вербек матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ўйлайманки биринчи бўлимда биз яхшироқ натижа қайд этишимиз керак эди. Аммо рақиб дарвозабони ажойиб ўйин намойиш қилди. Боз устига Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жарима зарбасидан гол уришга муваффақ бўлди. Ўйин томонлама биз асло қолишганимиз йўқ. Бу ўйинда ҳеч бўлмаса бир очкога ҳақли эдик.
Энди гуруҳдаги ҳолат биз учун қийинлашиши турган гап. Чунки олдинда бизни Япониядек рақиб кутиб турибди. Аммо биз ҳар бир ўйинда очко олиш учун ўйнаймиз.
Эктор Купер Уммонни яхши ўргангани аниқ. Уммон биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам ўйинни назорат қилди, аммо мағлубиятга учради. Нима учун?
Футбол - охиригача ўйналадиган ўйин. Жамоадаги ҳар бир футболчи охирига қадар курашиши шарт. Биз бу ишни бажара олмадик. Ўзбекистонни енгиш учун кўпроқ профессионал жиҳатларга эга бўлиб, жисмонан кўпроқ тайёр бўлишимиз шарт эди", - дейди мутахассис.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди