17:54 / 13.01.2019
3 628

ОФК Кримецни 7500 доллар миқдорида жаримага тортди

ОФК Кримецни 7500 доллар миқдорида жаримага тортди
ОФК Тартиб-интизом қўмитаси Осиё Кубогига доир баъзи қарорларни қабул қилди.
Жумладан, ташкилот мусобақанинг гуруҳ босқичи 1-турида қизил карточка олиб майдонни тарк этган Егор Кримецни жазолади. Тартиб-интизом қўмитаси Кримецнинг қизил карточкасини ўрганиб чиқиб, уни битта (1) ўйинга четлатди ва 7,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Марказий ҳимоячи бугун бўлиб ўтадиган Туркманистонга қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Қуйида Тартиб-интизом қўмитасининг мусобақага оид бошқа қарорларини келтириб ўтамиз.

Мусобақа: Осиё Кубоги-2019
Ўйин: БАА - Баҳрайн (5 январь)
Муаммо: Рақиб футболчисининг кийимидан тортиб тўхтатиб қолгани ҳамда бунинг эвазига сариқ карточка олгани учун
Жазоланди: БАА терма жамоаси аъзоси Амир Абдулраҳмонга 5,000 АҚШ доллари миқдорида жарима солинди

Мусобақа: Осиё Кубоги-2019
Ўйин: Жанубий Корея - Филиппин (7 январь)
Муаммо: Ҳакам томонидан сариқ карточка олгани учун
Жазоланди: Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Жунг Ву Ёнг 5,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди

Мусобақа: Осиё Кубоги-2019
Ўйин: Сурия - Фаластин (6 январь)
Муаммо: Ўйин давомида икки бор сариқ карточка олиб майдондан четлатилгани учун
Жазоланди: Фаластин терма жамоаси аъзоси Моҳаммед Салеҳ 5,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди ва битта ўйинга дисквалификация қилинди

Мусобақа: Осиё Кубоги-2019
Ўйин: Қатар - Ливан (9 январь)
Муаммо: Ўйин давомида номақбул сўзларни айтгани учун
Жазоланди: Ливан терма жамоаси бош мураббийи Миодраг Радулович 7,500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Барча жарималар қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида тўланиши шарт. Агар бу ҳолат яна такрорланадиган бўлса, жарима миқдори ва жазо тури оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОФК Кримецни 7500 доллар миқдорида жаримага тортди