20:37 / 15.01.2019
3 572

Австралия термаси Сурияни мусобақадан чиқариб юборди

Австралия термаси Сурияни мусобақадан чиқариб юборди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг В гуруҳи вакиллари 3-тури доирасида ўз ўйинларини ўтказишади.
Австралия ва Сурия терма жамоалари Ал-Айн шаҳрида ўйин ўтказишди. Учрашув иккала жамоанинг фаоллигида бошланди, бироқ ҳисоб 41-дақиқага келиб очилди. Авер Мабил жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, жамоаисни олдинга олиб чиқди.

Бироқ сурияликлар бу голга дарҳол жавоб қайтаришди, Умар Хрбин жамоасининг ҳужумини гол билан якунлаб мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимнинг дебютида Крис Икономидис яна “яшил қитъа” вакилларини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг Сурия футболчилари рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар содир этишди, бироқ улар ҳа деганда самара бермади.

Ўйинякунланиши арафсида ҳакам Австралия дарвозаси томон пенальти белгилади, ун Умар Ас-Сома аниқ бажарди ва ҳисобни тенглаштирди. Сўнгги дақиқаларда сурияликлар ҳарчанд уринишмасин ғалаба голини кирита олишмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Том Рогич ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Фаластин термаси Иордания билан дуранг ўйнади.
Шу тариқа, гуруҳдаги сўнгги вазият қуйидагича тус олди: 1. Иордания (7); 2. Австралия (6); 3. Фаластин (2); 4. Сурия (1).
Иордания ва Австралия плей-оффга йўл олишди. Сурия эса гуруҳда қолиб келди.
Осиё Кубоги-2019, 3-тур
Австралия – Сурия 3:2 (1:1, 2:1)
Голлар:
1:0 – 41 Мабил, 1:1 – 43 Хрбин, 2:1 – 54 Икономидис, 2:2 – 80, пенальти Ас-Сома, 3:2 - 90+2 Рогич.
Австралия – Мэтью Райан, Азиз Бехич, Марк Милиган, Милош Дегенек, Райан Гранд, Том Рогич, Авер Мабил (Робби Круз, 82), Крис Икономидис, Жексон Ирвинг, Массимо Луонго (Метю Юрман, 90+1), Жейми Макларен.
Сурия – Иброҳим Алма, Ҳусайн Ал-Жавид (Абдулмалик Аланизон, 74), Омро Ал-Миданий, Муайяд Ал Ажан, Аҳмад Ал Солиҳ, Холид Ал-Мубайид, Тамер Ҳаж Муҳаммад, Умар Хрбин, Маҳмуд Ал-Мовас, Умар Ас-Сома, Муҳаммад Усмон (Фаҳад Юссуф, 72).

Фаластин – Иордания 0:0 (0:0, 0:0)
Фаластин – Рами Ҳамада, Абдуллоҳ Жабер, Муҳаммад Рашид, Абдуллатиф Ал Бадари, Мусаб Баттат, Муҳаммад Солиҳ, Тамер Сеям, Муҳаммад Дарвиш, Одай Даббағ, Муҳаммад Вади, Ёсир Ислом.
Иордания: Амир Шаъфи, Тариқ Хаттаб, Эҳсон Манел Ҳадад, Ферас Шилбая, Анас Баний Ёссин, Баҳа Абдулраҳмон, Аҳмад Эрсан, Халил Бани Атояҳ, Ёсин Бахет, , Саид Ал Муржан, Аҳмад Солиҳ.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Австралия термаси Сурияни мусобақадан чиқариб юборди