Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби бош мураббий Славен Билични ишдан бўшатди. Клуб матбуот хизматидан маълум қилишларича, унинг ўрнига чилилик Хосе Луис Сьерра тайинланган.
50 ёшли Билич «Ал-Иттиҳод»ни 2018 йил сентябрь ойида қабул қилиб олганди. 21-турдан кейин жамоа ички чемпионатда 16 клуб орасидан 15-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, янги тайинланган Хосе Луис Сьерра учун «Ал-Иттиҳод» бегона клуб эмас - у 2016-2018 йилларда тўлиқ икки йил бу жамоада бош мураббий бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Жидда шаҳри клуби Осиё Чемпионлар лигасида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси билан бир гуруҳда кураш олиб боради. Улар апрель ойида бўлиб ўтадиган 3-4-турлар доирасида дастлаб Жиддада, сўнг Тошкентга кураш олиб боришади. Гуруҳдан, шунингдек, БААнинг «Ал-Ваҳда» ва Қатарнинг «Ар-Райян» клублари ўрин олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?