Дунёнинг энг машҳур 100 спортчиси рўйхати эълон қилинди

  • 13 март 2019, 13:11
  • 2 379
  • Спорт
  • Дунёнинг энг машҳур 100 спортчиси рўйхати эълон қилинди
    ESPN нашри 2018 йилнинг энг машҳур 100 нафар спортчиси рўйхатини эълон қилди. Рейтинг спортчиларнинг гонорарлари ва рекламадан оладиган даромадлари, ижтимоий тармоқларда ва Google қидириш тизимида машҳурликлари асосида тузилган.

    Рейтингда 1-ўринни футболчи Криштиану Роналду эгаллаган. 2-ўринга “«Лос-Анжелес Лейкерс” баскетболчиси Леброн Жеймс, 3-ўринга футболчи Лионел Месси қўйилган.

    Қуйида рейтингнинг етакчи ўнталиги келтирилган:
    1. Криштиану Роналду (футболчи)
    2. Леброн Жеймс (баскетболчи)
    3. Лионель Месси (футболчи)
    4. Неймар (футболчи)
    5. Конор Макгрегор (яккакураш жангчиси)
    6. Рожер Федерер (теннисчи)
    7. Вират Кохли (крикет)
    8. Рафаэль Надаль (теннис)
    9. Стефен Карри (баскетбол),
    10. Тайгер Вудс (гольф).

    » » Дунёнинг энг машҳур 100 спортчиси рўйхати эълон қилинди