13:20 / 16.04.2019
2 313

«Барселона» бугун «Ман Юнайтед»ни, «Ювентус» эса «Аякс»ни қабул қилади

«Барселона» бугун «Ман Юнайтед»ни, «Ювентус» эса «Аякс»ни қабул қилади
Бугун футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки 2 та жавоб ўйини бўлиб ўтади.

Эрнесто Вальверде қўл остидаги Каталониянинг «Барселона» клуби «Камп Ноу»да Оле-Гуннар Сульшер бошлиқ «Манчестер Юнайтед» билан мусобақа ярим финали учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки баҳсда каталонияликлар сафарда «қизил иблислар»ни ҳимоячи Люк Шоунинг автоголи эвазига мағлубиятга учратганди (1:0).

Бугун шунингдек Криштиану Роналду етакчилигидаги Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида Амстердамнинг «Аякс» жамоаси билан мусобақанинг навбатдаги босқич йўлланмаси учун баҳсга киришади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Маълумот учун, «кекса синёра» чорак финалнинг илк беллашувида нидерландияликлар билан дуранг ўйнаганди (1:1).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Барселона» бугун «Ман Юнайтед»ни, «Ювентус» эса «Аякс»ни қабул қилади