date
views 2 710

«МЮ» аутсайдерни енга олмади ва ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолди (видео)

«МЮ» аутсайдерни енга олмади ва ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолди (видео)
Англия чемпионатининг 37-турида «Ҳаддерсфилд Таун» «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Ҳаддерсфилддаги «Жон Смит» стадионида кечган ўйинда кучлар тенг келди - 1:1.

Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди - гол муаллифи меҳмонлар ҳимоячиси Скотт МакТоминай бўлди. 60-дақиқада Исаак Мбенза ҳисобни тенглаштирди. Уни бу вазиятда Йонас Лоссль голли пас билан таъминлади.

«Манчестер Юнайтед» бу натижадан кейин 66 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 6-ўринда қолди ва охирги турда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар кучли тўртликка кириш имкониятини йўқотди. Бу эса манчестерликлар кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида эмас, Европа Лигасида иштирок этишини англатади. «Ҳаддерсфилд Таун» 15 очко билан, 20-ўринда қолмоқда, жамоа аллақачон АПЛни тарк этиб, кейинги мавсумда чемпионшипда иштирок этиши аниқ бўлган.

Бу «қизил иблислар» учун қаторасига 14-ўйинда гол ўтказилган ўйин бўлди. Шу тариқа, жамоа 1970 йилда ўрнатилган антирекордни такрорлади. Ўша мавсумда жамоа барча турнирлар доирасида қаторасига 16 ўйинда жамоаси дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қололмаганди.
Охирги турда «МЮ» «Кардифф Сити» билан ўйнайди. Ўйин 12 май куни ўтказилади.

Турнинг яна бир учрашувида «Челси» «Уотфорд»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда ҳисоб 48-дақиқадаёқ очилди. Биринчи голни Рубен Лофтус-Чик ўз ҳисобига ёзиб қўйди, унга Эден Азар ассистентлик қилди. Уч дақиқа ўтиб Азар Давид Луисни голли пас билан таъминлади. 75-дақиқада Гонсало Игуаин Педро Родригеснинг пасидан кейин ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Бу ғалабадан кейин «Челси» очколари сонини 71тага етказди ва турнир жадвалида «Тоттенҳэм»ни қувиб ўтиб (70 очко) учинчи ўринга кўтарилди. Айни вақтда 66 очко билан бешинчи ўринда жойлашиб турган «Арсенал» 37-тур ўйинини бугун «Брайтон»га қарши ўтказади. Эндиликда ЕЧЛ учун икки йўлланма учун Лондон клублари ўртасида рақобат кечади. «Уотфорд» 50 очкоси билан 10-ўринда қолмоқда.

Охирги турни «Челси» «Лестер Сити»га қарши сафарда ўтказади. «Уотфорд»ни «Вест Ҳэм Юнайтед»га қарши уй ўйини кутмоқда. Икки ўйин ҳам 12 май кунига белгиланган.

Ҳаддерсфилд – Манчестер Юнайтед 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар:
0:1 – 8 Мактомини, 1:1 – 60 Мбенза.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Конголо, Дурм (Смит, 46), Шиндлер, Леве, Муй, Бакуна, Притчард, Хогг, Мбенза (Диакаби, 90), Грант.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу, Линделеф (Диогу Далот, 83), Жонс, Янг, Погба, Матич (Эррера, 53), Мата, Мактомини, Санчес (Чонг, 54), Рэшфорд.
Огоҳлантиришлар: Жонс (33), Лессль (90).

Челси – Уотфорд 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар:
1:0 – 48 Лофтус-Чик, 2:0 – 51 Давид Луиз, 3:0 – 75 Игуаин.
Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Аспиликуэта, Алонсо, Давид Луиз (Кэйхилл, 89), Жоржиньо, Канте (Лофтус-Чик, 10), Педро, Ковачич, Азар, Игуаин (Жиру, 79).
Уотфорд – Фостер, Кэткарт, Мариаппа, Фемения, Холебас, Чалоба (Клеверли, 67), Дукуре, Перейра, Хьюз, Деулофеу (Саксесс, 83), Дини (Грэй, 83).
Огоҳлантириш: Дукуре (90).

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «МЮ» аутсайдерни енга олмади ва ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолди (видео)