Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади.
Ўйин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг устунлиги остида ўтди. Терма жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Аммо Жасур Жалолиддинов 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
Эндиликда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 май куни Наманганда Берлин жамоаси билан яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон ё.т.ж. - Берлин U-18 1:1
Голлар: Ҳожимат Эркинов (52) - Тиль Машковски
Ўзбекистон ё.т.ж.: Абдувахид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Иброҳимхалил Йўлдошев,
Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Сунаттилла Ҳамиджонов, Руслан Розиев, Диёр Холматов, Улуғбек Ҳошимов, Диёр Раҳмонқулов.
Берлин U-18: Флориан Хоренбур, Харит Бакатс, Серхат Полат, Ҳоқон Дундар, Лауренц Дель, Линус Фуертеноу, Макси Скинбауер, Тиль Машковски, Нуа Шмиц, Берат Эрдоган, Маттиас Коч.
Амалга оширилмаган пенальти: Ж.Жалолиддинов (22)
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди