
“Локомотив” – “Ал Райян” (3:2) учрашуви якунланганидан кейинги матбуот анжуманида учрашувнинг энг яхши футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов иштирок этди.
"Тўғри, ғалаба ҳеч нимани ҳал қилмас эди. Аммо ғалаба ҳар доим яхши ҳиссиётлар беради. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, 2:0 дан кейин уйғондик, қайтишга ҳаракат қилдик. Унга қадар биз концентрацияни йўқотиб қўйдик. Албатта, кейинчалик ўзимизга келиб, кетма-кет голлар урдик.
– ОЧЛнинг ушбу мавсумида 5 та гол урдингиз. Хўш, халқаро майдондаги ўйинингиздан қониқдингизми?
- 5 та гол урасизми, 10 та тўп киритасизми бунинг фарқи йўқ. Гуруҳдан чиқиш керак эди. 2016 йилда 3 та гол урган бўлсак ҳам, гуруҳдан чиққандик. Бу мавсум эса вазифа бажарилмади", - деб унинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар