WBO ва IBF Энди Руисдан чемпионлик камарларини олиб қўйиши мумкин

  • 04 июнь 2019, 06:30
  • 1 361
  • Спорт
  • WBO ва IBF Энди Руисдан чемпионлик камарларини олиб қўйиши мумкин
    Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) тез орада ушбу чемпионлик камарининг янги соҳиби Энди Руис (33-1, 22 нокаут) учун расмий даъвогар боксчи номини эълон қилади.

    Бу ҳолат эса Руис ва Жошуа ўртасидаги реванш жангининг ўтказилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Айни пайтда WBO рейтингида Диллиан Уайт биринчи ўринни эгаллаб турибди. Лекин Тайсон Фьюри ўз жангида Том Шварцни мағлуб этса, рейтингда айнан у биринчи ўринга кўтарилиб олади.

    Шунингдек, украиналик Александр Усикни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Супероғир вазн тоифасида дебют жангини ўтказиши кутилаётган Усик агар ғалабага эришса, у ҳолда расмий даъвогарлар яна бир нафарга кўпаяди.

    Эътиборлиси шундаки, IBF чемпионлик камари ҳам хавф остида қолмоқда. Боиси, ноябрь ойигача Энтони Жошуа IBF камарини болгариялик расмий даъвогар Кубрат Пулевдан ҳимоя қилиши керак эди. IBF бу борада Энди Руис жамоасини огоҳлантирди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » WBO ва IBF Энди Руисдан чемпионлик камарларини олиб қўйиши мумкин