ПФЛ чемпионат мураббийлари учун белгиланган дресс-код (кийиниш тартиби)ни бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълумот берилди. Унга кўра, энди мураббийлар, костюм ёки бўйинбоғ тақиб юриши мажбурий эмас.
«Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи барча клублар бош мураббийлари учун белгиланган «кийиниш тартиби» («дресс-код») бекор қилинди.
Жаҳон футболини кузатиш амалиётидан келиб чиққан ҳолда, миллий чемпионатимиз иштирокчи клублари мураббийларига расмий галстук тақиш мажбурияти бекор қилинади. Ундан ташқари, ўйин давомида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида клубнинг расмий спорт экипировкасида бўлишга ҳам рухсат этилади»,- дейилади баёнотда.
ПФЛнинг олдинги раҳбарияти томонидан жорий этилган бу қоида футбол жамоатчилиги, хусусан мураббийларнинг кескин эътирозига сабаб бўлганди. Масалан «Навбаҳор» мураббийи Андрей Канчельскис бу ҳақда кескин фикр билдирганди ҳам: «Бўйинбоғ тақишни талаб қилиш билан футбол ривожланиб қолмайди», деганди россиялик мураббий. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди