00:39 / 30.06.2019
2 780

Самвел Бабаян: "Дебют доим қийин ўтган"

Самвел Бабаян: "Дебют доим қийин ўтган"
Суперлиганинг 13-тури доирасида "Локомотив" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Дебют ўйин доим қийин ўтган. Ўтган бир ҳафта давомида ўйинга тайёрландик. "Локомотив"нинг барча мухлисларини, клубда хизмат қилаётган барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун яхши ўйини билан профессионаллигини кўрсатган, ўйиндан олдин келишиб олганларимизни бажарган футболчиларга, умуман ушбу ғалабанинг тизимида иштирок этган барчага раҳмат айтаман.

- Танаффусда "Локомотив" қанчалик даражада ўзгаради?
- Бу ерда яхши футболчилар йиғилган. Аммо таркибда рақобат керак. Футболчиларнинг катта қисми термада ўйнайди. Ўйинга келсак, бугун ҳам биз бир неча сифатларни ўзгартира олганимизни кўрдик.

- Футболчилар билан нималарни келишиб олгандингиз? Улар сизга қандай ваъда беришганди?
- Бугун бироз ҳаво халақит қилди. Биз тўпни ушлаб туришимиз керак эди. Агарда яна бир бор гол киритганимизда ўйин осонроқ кетарди. 88-дақиқага келиб, рақиб очилди ва биз ҳам ҳужумларни кучайтирдик. Ишлашда давом этамиз.

Жамшид Искандеров: - Ўйин қийин бўлди. Ҳавонинг бироз иссиқлиги ўйинга таъсир қилди. Янги бош мураббий билан биринчи ўйинимизни ўтказдик. Самвел Бабаяннинг талабларига кўникиб олишимиз учун вақт керак. Қўлимиздан келганча охиригача курашиб, ғалабага эришдик.

- Сиз бугун вингерлик позициясида ўйнадингиз. Бу сизга ноқулайлик туғдирмайдими? Чунки сиз асосан марказда ўйнардингиз.
- "Пахтакор"да 2013 йилда вингер бўлганман. Бу мен учун янгилик эмас. Ўнг қанотда ҳам ўртада ҳам ўйнай оламан. Бу позицияларда ўзимни яхши ҳис қиламан. Бош мураббий мени қайси нуқтага қўйган тақдирда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: "Дебют доим қийин ўтган"