Суперлиганинг 15-тури доирасидаги "Локомотив" - "Динамо" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Умуман олганда қийин ўйин бўлди. Энди "Локомотив"нинг олдида осон ўйинлар бўлмайди. Барча рақиблар бизга қарши ўзгача кайфиятда майдонга тушишмоқда. "Динамо"нинг олдинги ўйинини ҳам томоша қилгандик. Бугунги баҳс билан солиштирсак, "Динамо" икки хил ўйин намойиш қилди. Аммо кўпроқ эътиборни мен ўз жамоамга беришни истайман. Руҳий тушкунликдан чиқиб олиб, ғалаба қозонгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйин давомида узоқ вақт гол ура олмаганимиз учун бугун бир неча вазиятларда бироз асабийлашдик.
Эътиборлиси, голларни ҳужумга жавоб берадиган футболчилар киритди. Энди биз кўпроқ ғалабаларга эришиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйин сифати ва натижаси борасида ҳали анчагина ишлашимиз керак.
- Жиззахдаги мағлубиятдан кейин нималарни ўзгартиришга ҳаракат қилдингиз?
- Агарда ушбу ўйинларни солиштирадиган бўлсак, биз Жиззахда кўпроқ вазиятлар ярата олиб, янада яхшироқ ўйнагандик. Вазиятлардан гол киритишда муаммоларга учраяпмиз. Иккинчи бўлимда эса катта ташаббусга эриша олгандик. Етакчи жамоалар мағлубиятга учраганидан кейин йигитларни рухлантириш қийин бўлади. Мағлубиятларга кам учрайдиган футболчиларга керакли сўзларни топа билиш даркор. Чунки улар ҳали кўп курашишлари керак.
- Бугун дебют ўйинидаёқ гол киритган Медина Смитнинг ўйини ҳақида фикрингиз.
- Уни давралар оралиғида ижарага олдик. Умуман олганда ёш бўлса ҳам анчагина иқтидорли ва тажрибали. У иккинчи даврада "Локомотив"га янада яхшироқ ўйнаши учун ёрдам бера олади.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?