00:13 / 11.08.2019
2 533

Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик"

Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик"
Суперлига 16-тури доирасида "Сурхон" - "Локомотив" учрашувидан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бир неча кун ичида бир рақиб билан икки марта, бундай ноқулай об-ҳавода ўйнаш жуда қийин. Йигитларнинг бугунги кўрсатган ўйинларидан мамнунман. Бугун улар ғалабага лойиқ эдилар. Мен учун жамоам ҳар бир ўйинда мана шундай максимал равишда ҳаракат қилишлари жуда муҳим. Улар курашишяпти, фақатгина шу орқали ғалабалар қўлга киритилади. Бугун эса уч очкони қўлга киритишимиз учун вазиятлардан фойдалансак бўлгани эди. Бугун ўйин давомида йигитларга қаттиқроқ курашишларини таъкидлаб ўтдим.

Ҳозирда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Рақиблар осонликча таслим бўлишмайди. Жамоамиз бугун "Локомотив" учун, коллектив учун курашишди. Шу боисдан уларга яна бир бор раҳмат айтиб ўтаман.

Натижа борасида айтиб ўтишим мумкинки, мухлислар ҳам икки томон ҳам бунга рози бўлишлари керак. Сардор Қобулжонов бугун ажойиб ўйин намойиш қилди. Бизнинг тарбияланувчимиз, биз футбол йўлларини очган дарвозабон шундай даражага етгани бизни қувонтиради.

Бугун "Сурхон" мухлислари ўйин давомида бизга руҳий босим беришга ҳаракат қилиб туришди. Бундай ўйинлар ёддан чиқмайди. Жамоамизнинг потенциали юқори. Ҳозирда биз ҳимояда, тезкор қарши ҳужумларга ўтишда йўлга қўйилаётган хатоларни тўғрилай оламиз. Бунга имкониятимиз етади. Олдиндаги вазифамиз - чиройли ўйин кўрсатиш ва яхши натижаларга эришиш.

- Жамоа сафар ўйинларида ғалабага эриша олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Сафарда мағлуб бўлаётган ўйинларимизда кўплаб голга тортадиган вазиятларга эга бўляпмиз. Булардан фойдала олиш эса бизнинг муаммомиз бўлиб турибди. Ўйин сифати ва бошқа жиҳатлар борасида рақиблардан кам жойимиз йўқ.

- "Бунёдкор" билан орадаги фарқ қисқариб кетаяпти. Бунга қандай муносабатдасиз?
- Бу йилги чемпионат қизиқарли ўтаяпти. Кўплаб жамоаларнинг даражаси деярли бир хил. Биз олдиндаги ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Айниқса, руҳий тайёргарлик ҳозирда биринчи ўринда. Бугун ғалабага лойиқ эдик. Ўйиннинг фони шундай демоқда. Натижани унутамиз ва кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

Йован Жокич: - Бугун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Биз эса қарши ҳужумдан унумли фойдаландик. Сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолганимиз, мағлубиятга учрамаганимиз яхши бўлди. Кейинги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги баҳс билан бир неча кун олдинги ўйинни солиштирадиган бўлсак, қайси жиҳатлар ажралиб турди?
- Кубок ўйинида ғалабага эришганидан кейин "Сурхон" ўзига бўлган ишончни орттириб юборганди. Шунинг учун бугунги ўйин қийин ўтишини билгандик. Энди кейинги ўйинларда ўтган натижаларни ёддан чиқарамиз.

- Бугун сиз марказий ҳимояда ўйнадингиз. Бу қийин бўлмадими?
- Ҳимоячи ва ярим ҳимоячи. Деярли ҳар доимгидек ҳис қилдим. Мураббий ниманидир талаб қилганидан кейин футболчи ҳам ўз профессионаллигини намойиш қилиши керак.

- "Локомотив" сафар ўйинларида ғалабага эриша олмаётганига нима сабаб деб ўйлайсиз?
- "Локомотив"га қарши ўйнаётган барча рақиблар қарши ҳужумларга таянмоқда. Улар асосий вақтини ҳимояда ўтказишмоқда. Биз кўп куч йўқотиб, гол ўтказиб юборяпмиз.

Манба: lokomotiv.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик"