19:10 / 07.09.2019
2 457

Любинко Друлович: Ўртоқлик ўйинларининг жамоавий ўйинни шакллантиришда ўрни беқиёс

Любинко Друлович: Ўртоқлик ўйинларининг жамоавий ўйинни шакллантиришда ўрни беқиёс
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Олмалиқда Эрон олимпия термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Эрон олимпия терма жамоаси устози Фарҳад Мажиди ўйиндан сўнг қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Бугунги учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам анча фойдали ўйин бўлди, деб ўйлайман. Бугун учрашувни ёмон бошламадик. Айниқса, биринчи бўлимни анча яхши ўтказа олдик. Лекин иккинчи бўлимда ташаббус асосан рақиб томонга ўтди. Қолаверса, иккинчи бўлимда айрим вазиятларда хатоларга йўл қўйдик ва якунда хатолар эвазига ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Бироқ вазиятни ўйин сўнггига қадар ўнглашни уддалай олмадик. Шундан бўлса-да айтишим мумкинки, бугунги ўйин биз учун ҳам анча фойдали бўлди, - деди мутахассис.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович ўйиндан сўнг қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Бугун биринчи бўлимда жамоам намойиш этган ўйиндан асло кўнглим тўлмади. Шу сабаб иккинчи бўлимда йигитларни фаолроқ бўлишга чорладим. Натижада иккинчи таймни анча яхши ўтказдик. Ҳаракатлар натижаси ўлароқ рақиб дарвозасини ишғол этишга ҳам муваффақ бўлдик. Бизда ўйин охирига келиб қулай вазиятлар кўп бўлди. Агар улардан ҳам унумли фойдаланганимизда ҳисоб йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди.

Бундай ўртоқлик ўйинлари жамоавий ўйинни шакллантириш, қолаверса, мавжуд камчиликларни кўриб олиш учун жуда ҳам фойдали. Бугун бизни стадионга қўллаб-қувватлаш учун келган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

9 сентябрда Эрон олимпия термасига қарши “Пахтакор” стадионида ҳам ўйин ўтказамиз. Барча ишқибозларни стадионга чорлаб қоламан, - деди мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Любинко Друлович: Ўртоқлик ўйинларининг жамоавий ўйинни шакллантиришда ўрни беқиёс