Самвел Бабаян "Локомотив"ни шу йилнинг 22 июнь куни қабул қилиб олган эди. Мутахассис жамоани 10 та расмий учрашувда бошқарди. Натижалар "Локо" каби жамоа учун кўнгилдагидек эмас.
Тошкентликлар ушбу учрашувларда рақиблар дарвозасига 10 та гол уришга эришди ва 13 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.
Бабаян шогирдлари 4 та учрашувни мезбон сифатида ва яна 6 та баҳсни эса меҳмон сифатида ўтказишди.
Суперлиганинг 7 та беллашувида, Ўзбекистон Кубогини 1 та ва Лига Кубогининг 2 та баҳсида "Локомотив"ни майдонга бошлаб тушган Бабаяннинг дебют учрашуви 29 июнга тўғри келади. Шуни куни тошкентликлар ўз майдонларида "Сўғдиёна"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучишган.
Шундан кейин, Лига Кубоги мусобақасининг гуруҳ босқич ўйинлари давом эттирилди ва "Локо" "Қўқон-1912"га йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлишса, "Пахтакор"га 1:2 ҳисобида ютқазиб, мусобақани эрта тарк этишди.
26 июлда Суперлиганинг навбатдаги турини "Локо" яна "Сўғдиёна"га қарши ўтказган ва 1:0 ҳисоби билан ютқазиб қўйишган.
4 кундан сўнг, "Динамо" Тошкентда меҳмон бўлди ва бу сафар "темирйўлчилар" 2:0 кўринишидаги ҳисоб билан ғалаба қозонишди.
Ўзбекистон Кубоги доирасида Тошкент клуби "Сурхон" меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Ўзбекистон Кубогидаги юришини ҳам эрта якунлади.
10 август куни жамоа яна "Сурхон"га сафар қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этиб келди.
Орадан 1 ҳафта ўтгач, "Насаф" Тошкентга ташриф буюрди ва имкониятни бой берди. Қаршиликларни "Локомотив" кичик 1:0 ҳисобида енгди.
Ёз фаслининг сўнгги кунлари, 26 августда Тошкент дербисига гувоҳ бўлдик. Ушбу дербида "Бунёдкор" ва Бабаян шогирдлари ўзаро куч синашди ва беллашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Куз фаслидаги илк ўйин 15 сентябрга тўғри келди ва "темирйўлчилар" Бекободнинг "Металлург" (1:1) жамоасини қабул қилишди. Баҳсда томонлар дурангга имзо чекишди.
Кўриб турганингиздек, Бабаян шогирдлари ўтказилган 10 та беллашувнинг бор-йўғи 3 тасида ғалаба қозона олишди. Бу "Локо" каби жамоа учун ярашмайдиган натижа ҳисобланади. Клуб яна 3 та баҳсда дуранг ўйнаган бўлса, қолган 4 та ўйинда имкониятни бой берган.
Тошкентликлар Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогини тарк этиб улгуришган ва Суперлигада иккинчи поғонадан жой олиб туришибди.
Бабаян бошчилигида "Локомотив"нинг ўйинлари:
29/06/2019. "Локомотив" 2 : 0 "Сўғдиёна"
26/07/2019. "Сўғдиёна" 1:0 "Локомотив"
30/07/2019. "Локомотив" 2:0 "Динамо"
10/08/2019. "Сурхон" 1:1 "Локомотив"
17/08/2019. "Локомотив" 1:0 "Насаф"
26/08/2019. "Бунёдкор" 1:1 "Локомотив"
15/09/2019. "Локомотив" 1:1 "Металлург"
Ўзбекистон Кубоги
04/08/2019. "Сурхон" 3:1 "Локомотив"
Лига Кубоги
03/07/2019 "Қўқон-1912" 4:0 "Локомотив"
07/07/2019 "Пахтакор" 2:1 "Локомотив"
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин