20:38 / 21.09.2019
2 216

"Пахтакор" муддатидан олдин Суперлига чемпиони бўлди

"Пахтакор" муддатидан олдин Суперлига чемпиони бўлди
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси муддатидан аввал Ўзбекистон Суперлигаси чемпионлигини қўлга киритди.

Шота Арвеладзе шогирдлари 20-турда сафарда "Металлург" жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу эса "шерлар"нинг муддатидан аввал чемпионликни тантана қилишига замин яратди.

"Металлург" билан кечган ўйинда дастлаб Аббос Отахонов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Кейинчалик захирадан майдонга тушган Зоҳид Абдуллаев мувозанатни тиклади. Орадан бир дақиқа ўтиб эса Достонбек Ҳамдамов "Пахтакор"нинг учрашувдаги иккинчи голини урди. Бу эса жамоага ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Пахтакор" ўз тарихида 12 маротаба Ўзбекистон чемпиони номига эга бўлди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 20-тур

"Металлург" - "Пахтакор" - 1:2
Голлар:
Зоҳид Абдуллаев (77) - Аббос Отахонов (26, автогол), Достонбек Ҳамдамов (78)

«Металлург»: 12. Александр Лобанов, 5. Аббосжон Отахонов, 10. Исломбек Исоқжонов, 11. Бахром Абдурахимов, 17. Музаффаржон Музаффаров, 19. Дониёр Усмонов, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 30. Андрей Шипилов, 55. Акбаржон Исматуллаев, 85. Баходир Пардаев.
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 2. Бобиржон Асқаров, 3. Хожиакбар Алижонов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 15. Егор Кримец, 17. Достонбек Хамдамов, 21. Марат Бикмаев, 27. Сардор Собирхўжаев, 29. Владимир Козак, 34. Фаррух Сайфиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" муддатидан олдин Суперлига чемпиони бўлди