
Россия бокс федерацияси томонидан сентябрь ойида Екатеринбургда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.
Жаҳон чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритган, Aндрей Замкавой, Глеб Бакши ва Муслим Гаджимагомедов 5 миллион рубль ҳамда “Toyota Camry” калитларига эга бўлишди. Уларнинг шахсий мураббийларига 1 миллион рубль миқдорида мукофотлар топширилди.
Учинчи ўринни эгаллаган Максим Бабанин 1 миллион рубль, мураббийи эса 250 минг рубль олди.
Жаҳон чемпионатининг энг яхши мураббийи деб тан олинган Виктор Фархутдинов 3 миллион рубль учун сертификатга эга бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар