date

Toyota Camryдан каттароқ ва арзон: Geely Galaxy Стар 7 тақдим этилди

Toyota Camryдан каттароқ ва арзон: Geely Galaxy Стар 7 тақдим этилди

Geely компанияси автомобил бозорида ҳақиқий шов-шувга сабаб бўладиган таклиф билан чиқди. Узунлиги 5 метрга етадиган янги Galaxy Стар 7 гибрид седани сотувга чиқарилди. Мазкур модел Toyota Camry ва Авалон каби кенг салонли седанлар билан рақобатлашиш учун мўлжалланган. Энг эътиборли жиҳати шундаки, агар Toyota Camry'нинг 2,5 литрли двигателга асосланган гибрид версияси 200 минг юандан қимматроқ турса, Geely Galaxy Стар 7 нархлари анча ҳамёнбоп: 109 мингдан 140 минг юангача (тахминан 15 000 – 19 500 доллар) этиб белгиланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Автомобил Тҳор AI Ҳйбрид 2.0 тизими билан жиҳозланган. Унинг асосини 1,5 литрли (111 от кучи) бензинли двигател ва электромоторлар ташкил этади. Орқа узатмали версияда 190 от кучига эга битта мотор ўрнатилган бўлиб, тизимнинг умумий қуввати 301 от кучини ташкил қилади. Тўлиқ узатмали (э-АWD) талқинда эса иккита электромотор мавжуд бўлиб, умумий қувват 425 от кучига етади. Барча версиялар 28,3 кВ·соат қувватга эга аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, фақат электр режимида 220-230 км масофа босиб ўта олади.

Galaxy Стар 7 ўлчамлари 4958 х 1915 х 1505 мм, ғилдираклар базаси эса 2852 мм ни ташкил этади. Автомобилнинг олд қисми МкПҳерсон, орқа қисми эса кўп дастақли (мульти-линк) осма билан жиҳозланган. Шунингдек, тизим адаптив хусусиятга эга бўлиб, ҳатто 160 км/соат тезликда шина тешилган ҳолатда ҳам барқарорликни сақлаш функцияси билан таъминланган.

Салонда қулайликка катта эътибор берилган: юmsҳоқ материаллар, икки қаватли ойналар, 256 хил рангли атмосфера ёритгичи ва 16 та динамикли аудиотизим мавжуд. Ҳайдовчи учун 10 дюймли рақамли панел ва 15,4 дюймгача бўлган медиаекран, шунингдек, 16,6 дюймли проэксион дисплей (ҲУД) ўрнатилган. Олд ўриндиқлар вентиляция, иситиш ва массаж функцияларига эга, орқа йўловчилар учун эса йиғилувчи столлар кўзда тутилган. Автоном бошқарув тизими эса трассада машинани мустақил бошқариш ва автоматик парковка қилиш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Toyota Camryдан каттароқ ва арзон: Geely Galaxy Стар 7 тақдим этилди