Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.
"Яхши ўйин бўлди. Кўплаб футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. Менимча учрашув анчагина фойдали бўлди деб ўйламан.
Кўп ҳужум қиламиз, аммо ҳимояда кўп хато қиламиз? Ҳар бир жамоа рақиб имкон берганича ўйнайди. Дунёда кўп ҳужум қиладиган ва умуман гол ўтказмайдиган жамоа бўлмаса керак.
Муртозаевни нега туширмадим? Ўйин пайтида кейинги баҳсда ишонч билдирадиган футболчиларга имкон беришга қарор қилдим. Дастлаб буни режалаштираётгандим, аммо Холмуҳаммедов бироз чарчаб қолди ва ҳимоячини алмаштиришга мажбур бўлдик. Афсуски бугун 6та ўзгариш қилиш мумкин эди.
Хуршид Ғиёсов бироз чарчаб қолди ва уни алмаштиршга қарор қилдим. Менимча тўғри қарор қабул қилдик.
Олимпия терма жамоасига ҳам зарар қилмаслик учун ҳаракат қилаяпмиз. Бу жамоа Дубайга халқаро турнирга учиб кетмоқда. У жамоадаги футболчиларга деярли тегмадик", - дейди Вадим Абрамов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»