19:03 / 18.11.2019
2 191

Мирко Йеличич: “Айрим футболчилар мавсум давомида дам олишмаган”

Мирко Йеличич: “Айрим футболчилар мавсум давомида дам олишмаган”
Эртага "Пахтакор" марказий стадионида бўлиб ўтиши кутилаётган Ўзбекистон ва Фаластин учрашувидан олдин, футболчиларнинг жисмоний ҳолати борасидаги саволларга жавоб излаш мақсадида мураббий Мирко Йеличига юзландик.
- Саудия Арабистони билан ўйиндан сўнг футболчиларни жисмонан ҳамда руҳан тиклаш ва навбатдаги баҳсга тайёрлаш жараёни қийин бўлмадими?
- Ҳаммаси яхши. Кейинги ўйинга вақт камлиги боис, асосан футболчиларни кайфиятини кўтаришга эътибор бердик. Шунингдек, аввалги ўйиндаги йўл қўйилган хатолар устида ишладик. Рақибни ҳам ўргандик, уларга қарши қандай ўйнаш кераклигини айтдик. Кучли ва кучсиз томонларини кўриб чиқдик. Энди нима бўлишини эртага кўрамиз.

- Фаластиннинг Яманга қарши ўйинини кўриб, кузатилгани аниқ. Рақиб ҳақида яна нима дея оласиз?
- Рақибимиз ўйинни яхши ташкил қила олади. Жамоавий ўйин маромида йўлга қўйилган. Гарчи, ютқазишган бўлсада позитив кайфиятда келишди деб ўйлайман. Курашувчанлик ва юқори куч эвазига тўп тепишади.

- Биз ҳам, рақиб ҳам олдинги турда мағлубиятга учради. Демак, улар бошқача тайёргарлик билан майдонга тушишади...
- Ҳа. Дастлабки дақиқаларда улар тартибли футбол ўйнашлари мумкин. Ўйинга ва майдонга мослашиб олишгач бироз олдинга ўтишади ва очилишади. Бор гап шу.

- Футболчилар ўйинга жисмонан шай ҳолатдами? Аксарият ўйинчилар бу йил жуда кўп учрашув ўтказишди ва кўп куч сарфлашди...
- Тўғри, устига-устак мавсум якуни эканлигини инобатга олиш даркор. Айрим йигитлар мавсум бўйи дам олишмади. Буни ҳам бир факт сифатида қабул қилса бўлади. Аммо, саволингизга аниқ жавоб бера олмайман. Қолганини вақт кўрсатади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мирко Йеличич: “Айрим футболчилар мавсум давомида дам олишмаган”