Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) декабр ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, Мелиқўзиев тўртинчи жанги 13 декабр куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Унда боксчи WBA минтақавий чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Жанг Калифорнияда, Индио шаҳрида бўлиб ўтиши мўлжалланган. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Олдинроқ, унга франциялик собиқ жаҳон чемпиони рақиблик қилиши хабар қилинганди. Аммо бу жанг ўтказилмайдиган бўлди. Энди у бошқа рақибга қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Мелиқўзиев 2 ноябрь куни рингга чиқиб, америкалик Клей Коллардни (4-2-3, 1 КО) тўртинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»