13:36 / 25.11.2019
3 079

"Навбаҳор" "Насаф" ва "Бунёдкор" футболчиларининг трансферини сотиб олиш бўйича сўров юборди

"Навбаҳор" "Насаф" ва "Бунёдкор" футболчиларининг трансферини сотиб олиш бўйича сўров юборди
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби келаси мавсум учун селекция ишларини аллақачон бошлаб юборгани ҳақида хабар қилгандик.
Дастлаб "Насаф"нинг учала футболчиси - ўнг қанот ҳимоячи Дилшод Саитов, ҳужумкор вингер Ислом Кенжабоев ҳамда ярим ҳимоячи Ислом Рашидхоновнинг трансфери бўйича қаршиликларга расман таклиф билан чиққанди.

Наманганликлар бундан ташқари "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари - ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев, марказий ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов, ҳужумкор ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов ҳамда Санжар Қодирқулов бўйича таклиф билан чиққан.

Буни "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев ҳам тасдиқлади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, "Навбаҳор" трансферини сотиб олмоқчи бўлган "Бунёдкор"нинг 17 ёшли вундеркинди Жасур Жалолиддинов наманганликлар сафига боришдан кўра Италия Б Серияси пешқадами бўлиб турган "Беневенто" вариантини иккиланишсиз қабул қилган ва унинг "Навбаҳор"га ўтмаслиги ойдинлашган. Қолган учала футболчини эса трансфери масаласи бўйича "қалдирғочлар"нинг жорий мавсум қайси ўринни эгаллаши ва ОЧЛда ўйнаш ёки ўйнамаслигидан келиб чиқиб музокаралар давом эттирилиши мумкинлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" клуби бир ойча аввал жамоанинг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан билан 2023 йилга қадар шартномани узайтирганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" "Насаф" ва "Бунёдкор" футболчиларининг трансферини сотиб олиш бўйича сўров юборди