Моуриньо жамоаси "Олд Траффорд"да мағлуб бўлди (видео)

  • 05 декабрь 2019, 08:30
  • 520
  • Спорт
  • Моуриньо жамоаси "Олд Траффорд"да мағлуб бўлди (видео)
    Фото: PA
    Англия Премьер-лигасининг 15-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни қабул қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритди. Рэшфорднинг дублига «шпорлар»дан Алли бир бор жавоб берди.

    Ғалабадан сўнг «МЮ» очколари сонини 21тага етказиб, 6-ўринга кўтарилиб олди. «Тоттенҳэм» эса 20 очко билан 8-ўринга тушиб кетди.

    Манчестер Юнайтед – Тоттенҳэм 2:1
    Голлар:
    Рэшфорд (7, 49 пенальти) – Алли (39).
    Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Ван-Биссака, Линделёф, Магуайр, Янг, Мактоминай, Фред, Жеймс, Лингард (Шоу, 87), Рэшфорд, Гринвуд (Перейра, 80).
    Тоттенҳэм: Гассанига, Орье, Санчес, Вертонген, Алдервейрелд, Уинкс (Ндомбеле, 70), Сиссоко (Ло Чельсо, 85), Алли, Сон, Моура (Эриксен, 64), Кейн.
    Огоҳлантириш: Уинкс (13).
    Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

    » » Моуриньо жамоаси "Олд Траффорд"да мағлуб бўлди (видео)