
Фото: Twitter
Сайтимизда хабар берганимиздек, -84 кг вазн тоифасида октагонга чиққан Маҳмуд Муродов (23-6, 14 КО) Вашингтонда бўлиб ўтган UFCдаги иккинчи жангида америкалик Тревор Смитни (15-9, 10 КО) даҳшатли нокаутга учратган эди.
Уч раундга мўлжалланган жангнинг сўнгги раундида Маҳмуднинг кучли зарбасидан рақиби нокаутга учради ва ўзбекистонлик спортчи муддатидан олдин ғалабани қўлга киритди.
Ушбу UFC ESPN 7 мусобақасининг энг яхши қатнашчилари аниқланди. Унга кўра, Маҳмуд Муродовга кечадаги энг яхши иштирок учун гонорардан ташқари қўшимча мукофот пуллари ҳам берилган, яъни ҳамюртимиз яна 50 минг доллар мукофот пулига эга бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар